
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Украина ва АҚШ делегацияларининг учрашуви бошланди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари Рустем Умеров маълум қилди.
«Бугун қатор мураккаб техник масалалар устида ишлаяпмиз — делегациямиз таркибидан энергетика бўйича экспертлар, шунингдек, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари ўрин олган», — дейди Умеров.
Вазирнинг қўшимча қилишича, музокаралар энергетика ва инфратузилма объектлари хавфсизлиги бўйича таклифларни муҳокама қилишга бағишланган.
АҚШ вакиллари, шунингдек, 24 март куни Россия делегацияси билан ҳам учрашув ўтказади. Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳар бир томоннинг шартларини яхшироқ тушуниш учун Саудия Арабистонида Россия ва Украина ўртасида билвосита музокараларни ташкил қилмоқда.
Музокараларнинг ушбу раундида асосан энергетика объектларига 30 кун давомида зарбалар бермаслик, шунингдек, денгизда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўлади.
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоффнинг маълум қилишича, Россия билан музокаралар вақтида «ҳақиқий прогресс» кутилмоқда. У Доналд Трамп таъкидлаб келган позицияни такрорлаб, РФ президенти Владимир Путин «тинчликни хоҳлашини» билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар