Трамп Ўзбекистон маҳсулотларига 10% бож тўлови жорий қилди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Трамп Ўзбекистон маҳсулотларига 10% бож тўлови жорий қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистондан олиб кириладиган товарларга бож тўлови жорий қилди, деб nova24.uz Associated Press’га таяниб хабар берди. Ушбу чора яна 185 та мамлакатга тааллуқли бўлиб, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ томонидан белгиланган тарифлар бошқа давлатлар қўллаётган божлардан икки баробар кам бўлади. Масалан, Европа Иттифоқидан олиб кириладиган товарларга 20%, Хитойдан — 34%, Буюк Британия ва Украинадан — 10% бож тўлови жорий этилган. Россия ушбу рўйхатда йўқ.

Марказий Осиё давлатлари учун белгиланган бож тўлови қуйидагича:

Қозоғистон — 27%
Ўзбекистон — 10%
Туркманистон — 10%
Қирғизистон — 10%
Тожикистон — 10%

2025 йил 5 апрелдан бошлаб барча давлатлар учун минимал бож 10% этиб белгиланади. Шунингдек, 3 апрелдан автомобил импорт қилишда 25% бож тўлови жорий этилди. 3 майдан кечикмасдан АҚШда ишлаб чиқарилмаган автозапчасталар учун ҳам бож татбиқ этилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?