date 10:40 / 06.04.2025
views 466

Голливуд юлдузлари қандай таомларни севиб истеъмол қилишади?

Голливуд юлдузлари қандай таомларни севиб истеъмол қилишади?
Голливуд фильмларини томоша қила туриб, хушбичим, сарвқомат актёрларга ҳавас билан қараймиз. Ўз-ўзидан савол туғилади: улар нима тановул қилади? Уларнинг идеал қоматига қараб барча юлдузлар қаттиқ парҳезга риоя қилади, фастфудлар улар учун тақиқланган деб ўйлаш мумкин, аммо бундай эмас.

Элвис Пресли

Фото: Google Images
Рок-н-ролл қироли арахис мойи ва бананли сендвични жуда яхши кўрар эди, уни нонушта, тушлик ва кечки овқатга ҳам истеъмол қилаверарди. Бу сендвич баъзан юлдузнинг номи билан аталади.

“Элвис Преслининг ҳаёти ва ошхонаси” китобида Рок-н-ролл қироли дўстлари билан шахсий самолётда Денверга севимли таоми учун учиб кетгани ҳақида ҳикоя қилинади: Фоолъс Голд Лоаф сендвичи, “Аҳмоқлар олтини”, Colorado Мине Company ресторанида ихтиро қилинган ва тайёрланган. Юлдуз учун аэродромга ўнлаб сендвичлар ва шампан виноси етказилган. Икки соатлик зиёфат тўғридан тўғри самолёт ангарида ташкил этилган. Шундан сўнг Элвис Мемфисдаги уйига учиб кетган.

Дуэйн Жонсон

Фото: Google Images
Киноактёр ўзининг доимий парҳези ва интенсив машғулотлари билан машҳур, лекин унинг ҳам ўзига хос заиф томонлари бор. Бу суши, у кўпинча ресторанларда суши тўла катта идиш олдида тушган фотосуратларини жойлаштиради.

Женнифер Лоуренс

Фото: Дзен
Женнифер ўз интервьюсида Лос Анжелесдаги севимли пицсерияларидан оддий пишлоқли пицца буюртма қилишни яхши кўришини айтган. Актриса ҳатто вазн йўқотишни талаб қиладиган ролни рад қилишга тайёр, лекин пиццани эмас. “Оскар” мукофоти соҳиби ортиқча калорияларни спорт залида йўқотишни афзал кўради.

Скарлет Йоханссон

Фото: Дзен
Актриса мексика таомларини жуда яхши кўради. Лаваш хамирига майдаланган гўшт, пишлоқ, гуруч, помидор ва аччиқ соус суртилиб ўралган классик буррито — бу Скарлетт йўқ дея олмайдиган таом.

Пенелопа Круз

Фото: Дзен
Испан гўзали калорияли таомлар унинг суратга олишда сарфланган энергиясини қайта тиклашга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. Шунинг учун писса, макарон ва бошқа қовурилган, ёғли таомлар унинг рационида доимо мавжуд.

Ладй Гага

Фото: Дзен
Ладй Гага тушликка ҳам, кечки овқатга ҳам салатлар тановул қилишни яхши кўради. У салатларида фақат кўкатларнинг ўзидан эмас, турли хил ингредиентлардан фойдаланишни ёқтиради. Унинг шахсий ошпази бўлишига қарамай, у ўзи ҳам мазали таомлар пишира олади.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг