Хитой Ўзбекистонга авиақатновлар сонини оширмоқчи

1 дақиқа ўқиш1.2K
Хитой Ўзбекистонга авиақатновлар сонини оширмоқчи
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар сони кўпайтирилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизматига таяниб nova24.uz сайти.

Uzbekistan Airways ва Хитойнинг China Southern Airlines компанияси ўртасида музокаралар ўтказилди. Унга кўра, Хитой томони мавжуд йўналишлар бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 7 мартагача кўпайтиришни кўриб чиқмоқда.

Ҳозирда Тошкент–Пекин йўналиши бўйича ҳафтасига 4 марта, Тошкент–Урумчи эса 5 марта рейслар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Uzbekistan Airports томонидан Хитойнинг бошқа шаҳарларига Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортларидан янги рейслар очиш таклифи берилди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкент–Тель-Авив йўналишида Centrum Air компанияси томонидан Airbus A320 самолётида ҳафтасига икки марта тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши маълум қилинган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?