Папа Франциск касалхонадан кейин илк бор жамоат олдида кўринди

1 дақиқа ўқиш436
Папа Франциск касалхонадан кейин илк бор жамоат олдида кўринди
Папа Франциск икки ҳафта аввал касалхонадан чиққандан кейин илк бор жамоат олдида кўриниш берди, euronews.com/tr ёзишича. У Ватиканда ўтказилган махсус Жубилей маросимида қатнашди.

Папа Ариз Петрус майдонида ташкил этилган махсус жамоат ибодатида ногиронлар аравачасида саҳнага чиқди. У одамларга қўл силкиб, "Ҳаммага яхши якшанба тилайман. Юрагим тубидан раҳмат айтаман", деди.

Папанинг овози 23 март куни Гемелли касалхонаси олдида сўзлаганидагидан анча баланд ва кучли эшитилди. У ўша пайтда ҳаётига хавф солган пневмония билан беш ҳафта даволанган эди.

Папа ёзган, аммо архиепископ Рино Физикелла томонидан ўқиб эшиттирилган Ангелус дуосида, у шундай деди:
"Шифокорлар, ҳамширалар ва соғлиқни сақлаш ходимлари учун дуо қиламан. Улар ҳар доим ҳам муносиб шароитда ишламайдилар, баъзан ҳужумларга ҳам учрайдилар."

"Уларнинг вазифаси осон эмас, улар қўллаб-қувватланиши ва ҳурматга сазовор бўлиши керак. Соғлиқни сақлаш тизимлари камбағаллар ва энг нозик тоифаларга нисбатан ҳассос ва инклюзив бўлиши учун етарли ресурслар ажратилишини умид қиламан."

Папа шунингдек, унга тез шифо тилаб Ребиббия аёллар қамоқхонаси маҳкумалари томонидан юборилган открыткага ҳам миннатдорлик билдирди. "Мен улар ва оилалари учун дуо қиламан", деб ёзди у ва Мьянма ҳамда Гаитида тинчлик ва ёрдам тилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?