Ўргимчак чақиши оқибатида комага тушган эркак 42 кг озди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Ўргимчак чақиши оқибатида комага тушган эркак 42 кг озди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Буюк Британиялик Питер Мерфи заҳарли ўргимчак чақишидан сўнг некротик фасситга чалиниб, тўрт кун комада ётди ва тўртта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.
  • Соғайиб чиққач, у турмуш тарзини ўзгартиришга қарор қилиб, 42 килограмм вазн йўқотди.
  • Мерфи ва унинг турмуш ўртоғи тўйимли инглиз нонуштаси, торт, кабоб, сендвич ва чипсдан воз кечиб, мунтазам бадминтон ўйнай бошлади.

Буюк Британиялик Питер Мерфи заҳарли ўргимчак чақишидан сўнг оғир аҳволга тушиб, бир неча кун комада ётди. Бироқ у ҳаёт учун курашиб, соғайиб чиққанидан кейин турмуш тарзини тубдан ўзгартиришга қарор қилди. Оғир касаллик ва яқинларининг вафоти уни ҳаётига бошқача назар билан қарашга ундади.

Need to Know нашрининг ёзишича, Мерфи бир куни ётоғида танаси шаффоф скелетга ўхшаш, кўзлари қизил тусдаги ғалати ўргимчакни кўрган. У ҳашаротни эҳтиёткорлик билан ушлаб, ташқарига чиқариб юборишга уринган. Бироқ ўргимчак уни чақиб олган.

Орадан кўп вақт ўтмай, Мерфининг қўли шишиб, қизара бошлаган. Бир неча кун ичида эса унинг аҳволи шу қадар оғирлашганки, у одатдагидек гапира олмай қолган.

Касалхонада шифокорлар унга некротик фассит ташхисини қўйган. Бу тўқималарнинг жуда тез зарарланиши ва ўлишига олиб келиши мумкин бўлган оғир бактериал инфекция ҳисобланади.

Мерфи тўрт кун комада ётган ва шу даврда тўртта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. Унинг ҳаёти жиддий хавф остида қолган.

Унинг хотирасида қолган сўнгги воқеалардан бири шифокорларнинг турмуш ўртоғига айтган гаплари бўлган. Табиблар инфекция қўл бўйлаб юқорига тарқалса, уни кесиб ташлашга мажбур бўлишлари мумкинлигини огоҳлантирган.

«Ўша пайтда бутун ҳаётим кўз олдимдан ўтди», — дейди Мерфи.

Оғир касаллик билан курашиш жараёнида унинг акаси ва опаси ҳам вафот этган. Соғайиб, касалхонадан чиққанидан кейин Мерфи ҳаётини ўзгартиришга қатъий қарор қилди.

У аввалдан ортиқча вазн муаммоси билан курашиб келган эди. Касалхонадан чиққач, яна вазни ортиб кетди. Шундан кейин у ўз саломатлигига жиддий эътибор қаратиб, озишга қарор қилди ва натижада 42 килограмм вазн йўқотди.

Бу жараёнда унга турмуш ўртоғи ҳам катта ёрдам берди. Жуфтлик биргаликда тўйимли инглиз нонуштаси, торт, кабоб, сендвич ва чипсдан воз кечди. Шунингдек, мунтазам равишда бадминтон ўйнашни одат қилди.

Мерфининг ўзгаришидан руҳланган турмуш ўртоғи ҳам соғлом турмуш тарзига ўтиб, 22 килограмм вазн ташлади.

Ҳозирда Питер Мерфи бошидан кечирган оғир воқеани ҳаётидаги катта бурилиш нуқтаси сифатида баҳолайди.

«Ўзгариш учун ҳеч қачон кеч эмас», — деди у.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?