Россияда яна бир собиқ вазир “чет эл агенти” деб эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Россияда яна бир собиқ вазир “чет эл агенти” деб эълон қилинди
Россия Адлия вазирлиги собиқ ташқи ишлар вазири Андрей Козиревни “чет эл агенти”лар рўйхатига киритди. Бу ҳақда расмий манбалар хабар берди.

Биринчи вазир — чет эл агенти
Козирев Россиянинг янги тарихидаги биринчи ташқи ишлар вазири бўлган. У 1990 йилдан 1996 йилгача ушбу лавозимда фаолият юритган. Шунингдек, Давлат Думасининг 1- ва 2-чақириқ депутатларидан бири бўлган.

Аслида у нима билан айбланмоқда?
Адлия вазирлиги Козиревни:
  • Россия ҳукумати сиёсатини танқид қилгани,
  • Россия армияси ҳақида “фейк” тарқатгани,
  • Украинага бостириб киришга қарши чиққанлиги,
  • ҳамда чет эл майдончалари билан ҳамкорлик қилгани учун “чет эл агенти” деб топган.

Америкада яшайди, Украинадаги урушни қоралаган
Козирев 2012 йилдан бери АҚШда яшаб келмоқда. У Россиянинг Украинага бостириб киришини кескин танқид қилган ва расмий позицияга қарши чиқишлар билан танилган.

“Чет эл агенти” бўлиш нима дегани?
Россия қонунчилигига кўра, “чет эл агенти” деб тан олинганлар:
  • фаолияти ва молиявий харажатлари ҳақида Адлия вазирлигига ҳисобот топширади;
  • ҳар бир чиқишида (мақола, ижтимоий тармоқ ва бошқаларда) шу мақомни алоҳида белгилаб қўйиши шарт.

2022 йилдан буён реестр юритила бошланган ва унда мингга яқин шахс ва ташкилотлар мавжуд.

Сиз нима деб ўйлайсиз – “чет эл агенти” деган мақом қай даражада адолатли ва шаффоф?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?