Эстония “соя флоти” танкерини қўлга олди — денгизда байроқсиз сузиш жиноятга тенгми?

1 дақиқа ўқиш640
Эстония “соя флоти” танкерини қўлга олди — денгизда байроқсиз сузиш жиноятга тенгми?

Эстония ҳарбий-денгиз кучлари халқаро қонунларни бузган, байроқсиз ҳаракатланган танкерни Болтиқ денгизида қўлга олди. Бу ҳақда бош вазир Кристен Михал ижтимоий тармоқда маълум қилди.

“Эрталаб флотовойлар ҳеч бир давлат байроғисиз сузган ва санкцияга тушган кемани тўхтатди. Ҳозирда унинг ҳуқуқий мақоми ва хавфсизлик ҳолати текшириляпти,” — деб ёзди у.

Бу кема қаерга кетаяпган эди?

Эстония ОАВ хабарига кўра, ушбу танкер Россиянинг Уст-Луга нефть портига йўл олган. Илгари Жибутида рўйхатдан ўтказилган, аммо ҳозирда ҳеч бир давлат байроғисиз сузган.

Бу ҳолат халқаро денгиз ҳуқуқига кўра бевосита қонунбузарлик ҳисобланади.

Операцияда вертолётлар ҳам иштирок этган. Танкер Таллин кўрфази яқинида тўхтатилган.


Россиянинг “соя флоти” нима?

Ғарб расмийларига кўра, Россия Болтиқ денгизида юзлаб байроқсиз, ҳужжатсиз танкерлардан иборат “соя флоти”ни шакллантирган.

Бу флот орқали нефть ва газ маҳсулотлари санкцияларни четлаб ўтиб экспорт қилинади.

Эстония чегара хизмати вакили Вейко Коммусаар:

“Сўнгги йил ичида Финляндия қўлтиғида шубҳали, ҳужжатсиз кемалар кескин кўпайди. Улар Россия соя флотининг бир қисмидир.”

Ҳарбий куч қўллашга рухсат берилди

Эстония парламенти бу ҳафтада ҳарбий-денгиз кучларига тижорат кемаларига қарши куч ишлатиш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилди.

Чора денгиз тубидаги стратегик инфратузилма — электр линиялари, коммуникация тармоқлари ва энерготашувчиларни ҳимоя қилишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабрида Финляндия ҳам шундай танкерни ҳибсга олган эди. У Эстония–Финляндия сувости электр линиясига зарар етказганликда гумон қилинган.


Сиз нима деб ўйлайсиз — халқаро қонунларни бузган кемаларга нисбатан ҳарбий куч ишлатиш қанчалик асосли ва хавфсиз ечим?


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?