
Россиянинг Узоқ Шарқидаги Уссурий туман суди Александр Габишевни қаттиқ тартибдаги психиатрия муассасасидан оддий шифохонага ўтказиш ҳақидаги илтимосни учинчи бор рад этди.
56 ёшли шаман 2019 йили Ёқутистондан Москвага пиёда юриб, “Путиндан жинни қувиш” ниятида йўлга чиққанини айтганди. У шундан сўнг қўлга олиниб, асосан психиатрия муассасаларида сақланмоқда.
Адвокати Леонид Прянишников таъкидлашича, Габишевга ҳатто ҳаётга хавфли муолажалар қўлланган. Бошқа мустақил шифокорлар эса уни руҳий жиҳатдан соғлом деб баҳолаган.
Бир нечта тиббий хулосалар судга тақдим этилганига қарамай, бу маълумотлар инобатга олинмаган. Суд аввал ҳам 2023 йил декабри ва 2024 йил май ойида илтимосларни рад этган.
Amnesty International ва “Мемориал” Габишевни сиёсий маҳбус деб эълон қилган. Уларнинг таъкидлашича, у Путинга қарши чиққани учун “давлат душмани”га айлантирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!