
АҚШнинг 46-президенти Жо Байден ўз лавозимини тарк этганидан кейин илк бор оммавий нутқ сўзлади. Унинг чиқиши жиддий эътиборга сабаб бўлди. Байден нутқида Доналд Трамп маъмуриятини қаттиқ танқид қилди, аммо унинг исмини бирор марта тилга олмади. У Трампни “ўша йигит” деб аташ билан чекланди.
“100 кундан камроқ вақт ичида бу маъмурият шунчалик катта зарар ва вайронагарчиликларга олиб келдики, нафасингиз ичингизга тушиб кетади”, – деди Байден.
Унинг танқиди асосан Трамп маъмуриятининг ижтимоий дастурлар ва давлат хизмати аппаратларини қисқартиргани, муҳожирларга нисбатан қаттиқ чоралар кўргани билан боғлиқ бўлди.
Маълумот учун: Доналд Трампнинг ўзи Байденни доимий танқид остига олиб келмоқда. У Байденни "тарихдаги энг ёмон президент" деб атайди. Трамп фикрича, у амалга оширган ислоҳотлар Байден давридаги “тартибсизлик”ларни бартараф этиш учун керак бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар