date
views 2 673

Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк қурилади

Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк қурилади
Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида дунёдаги энг баланд кўприк қурилиши якунланмоқда. Бейпан дарёси узра жойлашган Huajiang Grand Canyon кўприги дарё сатҳидан 625 метр баландликда бўлиб, 2025 йилнинг иккинчи ярмида очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Oddity Central хабар бермоқда.

2022 йил январ ойида бошланган қурилиш ишлари ҳозиргача 95 фоизга бажарилган. Guizhou Highway Group бош муҳандиси Чжан Шенглиннинг сўзларига кўра, мазкур кўприк Хитой инфратузилмасининг қудратини яна бир бор бутун дунёга намойиш этади.

Лойиҳа туфайли Бейпан дарёси водийсининг энг чуқур қисмидаги икки қирғоқ ўзаро боғланиб, йўл вақти бир соатдан бир дақиқага қисқаради.

Кўприк нафақат транспорт, балки сайёҳлик учун ҳам муҳим манзилга айланиши кутилмоқда. Унинг минораларидан бирида панорамали манзарани томоша қилиш учун шиша лифт, кафе ҳамда юлдузларни кузатиш учун мўлжалланган махсус бар бўлади.

Саргузашт ишқибозлари учун кўприкда шаффоф шиша полли кузатув майдончаси ҳамда дунёдаги энг баланд сакраш жойи ҳам жойлаштирилади.

Маълумот учун, Гуйчжоу провинцияси аллақачон жаҳондаги 100 та энг баланд кўприкнинг ярмидан зиёдини ўзида жамлаган.

Сиз нима деб ўйлайсиз: транспорт ва туризм бирлашган бундай мега-иншоотлардан Ўзбекистонда ҳам бўлиши мумкинми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк қурилади
-->