Зеленский Украина-Россия тинчлик битими Конституцияга зид бўлмаслигини талаб қилди

1 дақиқа ўқиш437
Зеленский Украина-Россия тинчлик битими Конституцияга зид бўлмаслигини талаб қилди
Украина президенти Володимир Зеленский Жанубий Африка Республикаси президенти билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Россия билан урушни тўхтатиш бўйича ҳар қандай тинчлик битими Украина Конституциясига зид келмаслиги кераклигини маълум қилди. Зеленскийнинг таъкидлашича, Лондонда муҳокама қилинган янги таклифлар АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан кўриб чиқилмоқда.

«Менимча, бу форматдаги ҳужжат Трампнинг столида турибди. Украина Конституцияси ва миллий қадриятларимизга зид бўлган шартлар ҳеч қандай келишувда иштирок этмаслиги лозим», — деди Зеленский.

Украина президенти Қрим яриморолини Россия таркибида тан олишга оид АҚШнинг режасига муқобил бўлган янги таклиф ишлаб чиқилганини айтди. Унинг таъкидлашича, Лондонда Украина ва Европа мамлакатлари вакиллари ҳамда АҚШ делегацияси билан конструктив музокаралар ўтказилган.

«РБК-Украина»нинг маълум қилишича, Лондондаги учрашувда келишилган «махсус ҳужжат» АҚШ президентининг Россия ва Украина бўйича махсус вакили Кет Келлог томонидан Вашингтонга олиб кетилган. Ушбу ҳужжатда Франция, Буюк Британия, Германия ва Украинанинг урушни тўхтатиш бўйича ягона позицияси акс эттирилган.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Лондонда Украина, Буюк Британия, Франция ва Германия вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар АҚШ президенти Доналд Трампнинг тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларига садоқатларини билдириб, келгусида мунтазам маслаҳатлашувлар олиб боришга келишиб олишган.

Музокараларда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Киев ва Европа иттифоқчиларига Трампнинг тинчлик режасини тақдим қилиши керак эди. Аммо Рубио Зеленскийнинг Украина Қрим оккупациясини расман тан олмаслигини айтганидан кейин, ушбу учрашувда иштирок этишдан бош тортди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?