Украинада ўзбекистонлик маньяк умрбодга ҳукм қилинди

1 дақиқа ўқиш1K
Украинада ўзбекистонлик маньяк умрбодга ҳукм қилинди
Украинада сўнгги 10 йил ичида биринчи марта сериявий қотилга нисбатан ҳукм чиқарилди. Бу иш бўйича Украина Миллий полицияси тергов ишларини якунлади ва айбдор сифатида Ўзбекистон фуқаросини аниқлади, деб UPL.uz хабар берди.

Терговга кўра, 2018 йилдан 2024 йилгача у 11 нафар инсон — 8 эркак ва 3 аёлни ваҳшийона ўлдирган. Қотил қурбонлар билан танишиб, уларнинг ишончини қозонган, кўпинча спиртли ичимликлар истаъмол қилган ҳолда вақт ўтказган. Қурбонлар ҳушёрликни йўқотган пайтда, у бўғиш ёки тош билан уриш усулида уларни ҳаётдан маҳрум қилган. Кейин эса қурбонларнинг пул, зеб-зийнат ва қимматбаҳо буюмларини ўғрилаган.

Энг даҳшатли ҳолатлардан бири Киевдаги Голосеев туманида содир бўлди — гул дўкони ходимаси 34 марта пичоқланган. Ушбу воқеа маньяк изига тушиш имконини берди ва кейинчалик унга тегишли бошқа жиноятлар ҳам фош этилди.

Суд қарорига кўра, Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?