Россия мигрантлардан ВИЧ ҳақида маълумот талаб қилмоқчи

1 дақиқа ўқиш809
Россия мигрантлардан ВИЧ ҳақида маълумот талаб қилмоқчи
Россияда меҳнат мигрантлари учун янги талаб — ВИЧ инфекцияси йўқлигини тасдиқловчи мажбурий маълумотнома жорий этилиши мумкин, деб nova24.uz сайти хабар берди.

ТАСС маълумотига кўра, бу ташаббус Давлат думаси томонидан илгари сурилган. Қонун лойиҳаси меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмита раиси Ярослав Нилов томонидан ишлаб чиқилган.

Ҳозирги кунда Россияда ишлашни режалаштираётган мигрантларга тиббий кўрикдан ўтиш учун 30 кун берилади. Мамлакатга 90 кундан ортиқ муддатга келаётганлар учун бу муддат 90 кунгача узайтирилади.

Нилов томонидан таклиф қилинган ўзгаришларга кўра, чет эллик фуқаро чегарадан ўтаётганда тиббий суғурта, ВИЧ, B ва C гепатитлари, сил ва сифилис йўқлигини тасдиқловчи таҳлил натижаларини тақдим этиши керак бўлади.

Бу таҳлиллар Россияга киришдан камида 10 кун олдин олинган бўлиши талаб этилади. Шунингдек, наркотик ва психотроп моддалар йўқлигини кўрсатувчи тест натижаси ҳам киришдан 72 соат олдин олинган бўлиши шарт қилинади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?