
Турк шоу-бизнеси ва кино дунёсида ўзининг сўзсиз гўзаллиги ва теран роль ижроси билан танилган актриса Мелиса Асли Памук шахсий ҳаётини оммадан тийиб яшашни маъқул кўрадиган санъаткорлар қаторида. Аммо бу гал у мухлисларини кутилмаган сюрприз билан хурсанд қилди — биринчи марта ўғли Милан билан суратини оммага тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, “Севги изтироби” сериали орқали кенг аудитория муҳаббатига сазовор бўлган Памук 2025 йил 29 январь куни она бўлганди. Бу воқеа актрисанинг шахсий ҳаётида катта бурилиш бўлди. Ажабланарлиси шундаки, Милан айнан унинг турмуш ўртоғи — машҳур футболчи Юсуф Язичининг туғилган кунида дунёга келди.

Мелиса Памук анча вақт давомида фарзанди ҳақидаги маълумотларни сир сақлаб келди. Боланинг қаерда туғилгани, у қандай исм олгани ёки ҳатто суратлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган эди. Аммо 6 май куни актриса барча қоидаларини бузиб, илк марта Миланнинг юзини кўрсатди.
У оиласи билан бирга футбол ўйинига ташриф буюрди ва ҳозирда Грециянинг “Олимпиакос” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Юсуф Язичини ғалаба билан табриклади. Мазкур севинчли палтада олинган оилавий кадрни Памук ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида жойлаштирди. Кадр нафақат актрисанинг, балки футболчининг ҳам мухлислари орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Фикрлар эса иккига бўлинди: айримлар Миланни онасига ўхшатишди, бошқалар эса бола отасига жуда ўхшашлигини таъкидлашди. Лекин барча бир овоздан: Мелиса ва Юсуф оиласи соғлом, бахтли ва нурли кўринишда эканлигини қайд этишди.
Памук ва Язичи жуфти ҳақидаги бундай илиқ хабарлар мухлислар учун нафақат ҳаяжонли, балки илҳомлантирувчи воқеа сифатида баҳоланмоқда. Улар иккисини ҳам ижодий ва шахсий ҳаётларида янада катта муваффақиятларга эришишини тиламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар