
Берклидаги Калифорния университети астрономлари ноёб космик ҳодисани қайд этди. Улар галактика марказидан жуда узоқда жойлашган ва юлдузларни «ютиб юбораётган» супермассив «дайди» қора туйнукни аниқлашга муваффақ бўлдилар. Бу воқеа AT2024tvd деб номланиб, Hubble, Chandra ва VLA каби қудратли телескоплар орқали кузатилган.
Одатда, шундай улкан қора туйнуклар галактика марказларида жойлашган бўлади. Аммо бу сафарги ҳолат алоҳида истиснодир. Қайд этилган қора туйнук галактика марказидан 2600 ёруғлик йили узоқликда мавжуд бўлиб, унинг массаси Қуёшникидан миллион баробар кўп.
Ушбу ноёб космик ҳодиса «силжиган тўлқинли бузилиш» (TDE) сифатида таснифланган. Бу ҳолат, қора туйнук ўзининг атрофидаги юлдузларнинг гравитация таъсирида тортилиб, парчаланиши ва кучли энергия чақнашини келтириб чиқариши билан тавсифланади. Бундай космик воқеалар астрономлар учун жуда қизиқарлидир, чунки улар одатда галактика марказларида кузатилади.
AT2024tvd ҳодисасида эса, кузатувларда водород, гелий ва бошқа кимёвий элементлар нурланишининг аниқ белгилари аниқланган. Бу эса TDE ҳолатларига хос бўлган классик аломат ҳисобланади.
Қизиғи шундаки, ушбу «дайди» қора туйнукнинг яқинида янада йирик объект – Қуёшдан 100 миллион марта оғир бўлган улкан фаол галактика ядроси мавжуд. Олимлар икки хил версияни илгари сурмоқда.
Биринчи тахминга кўра, қора туйнук бошқа улкан объектлар билан ўзаро тортишиш натижасида галактика марказидан чиқариб ташланган бўлиши мумкин. Иккинчи тахминга кўра эса, бу қора туйнук қадим замонларда бошқа бир кичик галактиканинг қолдиғи бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Бу кашфиёт шуни кўрсатадики, коинотда галактика марказидан узоқда яширинган катта массали «дайди» қора туйнуклар мавжуд экан. Энди астрономлар космоснинг янада чуқурроқ сирларини очиш мақсадида бу каби ғайриоддий космик ҳодисаларни кузатишни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Космик ҲодисаСупермассив Қора ТуйнукГалактика МарказиАстрономлар КузатишиТўлқинли БузилишКимёвий Элементлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар