
АҚШ президенти Доналд Трамп сўнгги ойларда шахсий бойлигини сезиларли даражада оширишга эришган. The New York Times таҳлилчилари апрель ойи давомида Трамп оиласига мансуб компаниялар камида 2 миллиард доллар даромад кўрганини ҳисоблаб чиқди.
Молиявий ўсишга оила қўлидаги турли манбалар туртки бўлмоқда. Жумладан, ҳозирда битта токени 13 доллардан баҳоланаётган $TRUMP криптовалютаси орқали ҳам катта фойда олинмоқда. Ушбу токенни харид қилганлар орасида Оқ уйга саёҳат қилиш имкониятига эга бўлаётганлар ҳам бор.
Трамп оиласининг криптовалютага оид фаолиятини World Liberty Financial компанияси юритмоқда. Мазкур компанияга БАА ҳукумати аллақачон 2 миллиард доллар сармоя киритган ва ушбу инвестиция орқали ҳар йили ўнлаб миллион доллар даромад қайтарилиши кутилмоқда.
Бошқа томондан, Қатар Трамп бизнесига боғлиқ бўлган голф клублари ва люкс виллалар қурилиши учун 5,5 миллиард долларлик катта маблағ йўналтирмоқда. Саудия компаниялари эса Дубайда Trump International меҳмонхонаси ва қатор тижорат иншоотларини барпо этиш учун 1 миллиард доллар сармоя киритган.
The New York Times таъкидлашича, ушбу компаниялар асосан Трампнинг ўғиллари номига расман расмийлаштирилган. Бу орқали формал жиҳатдан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаётгандек кўриниши мумкин. Бироқ таҳлилчилар бу ҳолатда очиқ ахлоқий зиддият борлигини таъкидлашмоқда.
Президентлик лавозимида бўлган Трамп ҳозирда Сербия, БАА, Уммон ва бошқа давлатлар ҳукуматлари билан бизнес алоқаларни ривожлантирмоқда. Мутахассислар фикрича, бу ҳамкорликлар орқали у шахсий манфаатлари учун сиёсий қарорлар қабул қилишга уриниши мумкин. АҚШ қонунларига кўра, бундай ҳолатлар коррупция деб баҳоланади.
Ҳозирча бу масалада расмий тергов ёки жавобгарлик белгиланмаган. Аммо жамоатчилик орасида бу каби бизнес-сиёсий боғланишлар юзасидан саволлар тобора кўпаймоқда.
Сиз нима деб ўйлайсиз: давлат раҳбари ўз бизнеси орқали миллиардлар ишлаши мумкинми? Бу одилонами?
Трамп ОиласиКриптовалюта ФаолиятиАҚШ ПрезидентиМолиявий ЎсишБизнес-СиёсатКоррупция Масаласи Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар