
18 майга ўтар кечаси Россия Украина ҳудудига тарихдаги энг кенг кўламли дрон ҳужумини амалга оширди. Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, бир кечада 273 та дрон учирилган — бу уруш бошланганидан буён кузатилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Улардан атиги 88 таси Украина ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган.
Қайд этилишича, дронларнинг 128 таси махсус имитатор қурилмалар бўлган — уларнинг мақсади Украина мудофаа тизимларини чалғитиш бўлган.
Энг кўп зарба Киевга берилди
Ҳужумнинг асосий йўналиши Киев ва унга туташ ҳудудлар бўлди. Пойтахтда ҳаво тревогаси 8 соатдан ортиқ давом этди. Обухов туманидаги ҳужум оқибатида 28 ёшли аёл ҳалок бўлди, тўрт ёшли бола, 59 ёшли эркак ва 61 ёшли аёл турли даражада жароҳат олди. Дронлар хусусий уйни қисман вайрон қилди, кўп қаватли турар жой биносига ҳам зарар етди.
Фастовда ёнғин ва йўқотишлар
Фастов туманидаги дрон ҳужуми маҳаллий заводда ёнғин келтириб чиқарди. Омборхона ва тиббиёт маркази бутунлай вайрон бўлди. 5000 квадрат метрлик биноларнинг кулга айлангани тасдиқланди.

Шунингдек, Донецк ва Днепропетровск вилоятларида ҳам дронлар зарбаси қайд этилган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Зарба Трамп–Путин мулоқоти олдидан бўлди
Россиянинг бу таркибли ҳужуми АҚШ президенти Дональд Трампнинг Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашиш режаси маълум бўлганидан сўнг амалга оширилди. Трампнинг кейинги кун Владимир Зеленский билан ҳам мулоқот қилиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар