
Бугунги кунда фастфуд – яъни тез тайёрланадиган овқатлар, бутун дунёда миллионлаб инсонларнинг кундалик овқатланиш одатига айланган. Пица, бургер, картошка фри ва газли ичимликлар кўплаб мамлакатларда асосий истеъмол маҳсулотига айланган. Лекин бу борада энг “иштаҳали” давлатлар қайсилар?
Дунёнинг фастфуд ихлосмандлари
1. АҚШ – бу борада мутлақ етакчи. Статистикага кўра, америкаликларнинг 83 фоизи ҳафтасига камида бир марта фастфуд истеъмол қилади, 37 фоизи эса ҳар куни!
2. Буюк Британияда 46 мингдан ортиқ фастфуд тармоғи фаолият юритади. Бу ерда ҳам аҳолининг катта қисми доимий мижоз ҳисобланади.
3. Франция, Швеция, Австрия, Жанубий Корея, Хитой каби мамлакатларда ҳам фастфуд бозори сезиларли даражада ривожланган. Масалан, Хитойда аҳолининг 97 фоизи фастфуд тановул қилгани аниқланган.
Марказий Осиё рейтингида ким етакчи?
Минтақамизда фастфуд истеъмоли бўйича Қозоғистон олдинда. Охирги йил ичида қўшни мамлакат аҳолиси 3 миллиондан ортиқ бургер истеъмол қилган – бу бутун Марказий Осиё бозорининг 47 фоизига тенг.
Ўзбекистон бу борада қаерда?
Ҳозирча Ўзбекистонда фастфуд истеъмоли бўйича аниқ статистика мавжуд эмас. Бироқ:
- 2025-йилгача тайёр овқатлар бозори ҳажми 523 миллион долларга етиши кутилмоқда;
- Бозор йилига 8 фоиздан зиёд ўсмоқда;
- Ҳар бир ўзбекистонлик учун бу соҳада ўртача 14 доллар даромад прогноз қилинмоқда.
Бу рақамлар фастфудга қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда. МcДоналдъс, КФC, Бургер Кинг каби глобал брендлар билан бир қаторда маҳаллий тармоқ ва кафелар ҳам сон жиҳатдан ортмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар