АҚШ F, M, J визаларини тўхтатди: талабалар хавотирда

1 дақиқа ўқиш226
АҚШ F, M, J визаларини тўхтатди: талабалар хавотирда
АҚШ президенти маъмурияти хорижий талабалар учун янги визавий суҳбатлар ўтказилишини вақтинча тўхтатди, деб NOVA24 Politico нашрига таяниб хабар берди.
Давлат департаментининг ички телеграммасига кўра, АҚШнинг элчихоналари ва консулликларига F, M ва J туридаги визалар бўйича янги суҳбат слотларини очмаслик бўйича кўрсатма берилди.

Бу қарор визаларни кўриб чиқиш жараёнини чўзиши ва университетлар, айниқса хорижий талабалар ҳисобига молиялашадиган олийгоҳлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мазкур қарор ижтимоий тармоқлар орқали талабгорларни текширишни кучайтириш режалари билан боғлиқ. Илгари бундай текширувлар фақат Ғазодаги вазият бўйича акцияларда иштирок этган талабаларга нисбатан қўлланилган эди, энди эса барча аризачилар қамраб олиниши мумкин.

Мутахассислар фикрича, бу ташаббус визаларни бериш жараёнини сезиларли секинлаштириши, кузги қабул жараёнига хавф солиши ва АҚШ университетларига жиддий молиявий зарба етказиши мумкин.

Шунингдек, текширув мезонлари ҳамон ноаниқ бўлиб қолмоқда — қайси пост ёки ҳаракат рад этишга сабаб бўлиши номаълум.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?