Янги коронавирус штамми АҚШда хавотир уйғотмоқда

1 дақиқа ўқиш484
Янги коронавирус штамми АҚШда хавотир уйғотмоқда
АҚШда янги коронавирус штамми — NB.1.81 билан боғлиқ хавотир ва уйғонишлар кучаймоқда. Бу штамм биринчи марта Хитойда аниқланган бўлиб, юқори юқиш хусусиятига эга эканлиги сабабли тезлик билан бутун дунё бўйлаб тарқалди.

Штаммнинг илк ҳолати март ойида Гонконгда қайд этилган ва қисқа вақт ичида Осиё минтақасидаги бошқа давлатларга ҳам етиб борган. Янги йўлланган маълумотларга кўра, НБ.1.81 штаммининг Нью-Йоркда аниқланиши АҚШ аҳолисининг хавотирини янада кучайтирган. Хитойда эса ушбу вариант билан боғлиқ госпитализациялар икки баробарга кўпайган ва 30 та ўлим ҳолати қайд этилган. Шу билан бирга, 81 беморда касаллик оғир шаклда кечмоқда.

NB.1.81 штамми аввалги вариантлардан юқиш тезлиги билан ажралиб туради. Аммо шифокорлар таъкидлашича, клиник белгилари асосан олдинги штаммлар билан ўхшаш — юқори ҳарорат, қаттиқ чарчоқ, томоқ оғриғи ва қуруқ йўтал асосий симптомлар сифатида қайд этилмоқда. Шу пайтгача Гонконгда янги генотип олдинги вариантларга қараганда хавфлироқ деган хулоса чиқарилмаган.

Россиялик инфекционист Владимир Чулановнинг таъкидлашича, ҳозирда Россия ҳудудида қўшимча чеклов чораларини жорий этишга ҳожат йўқ. Сабаби — NB.1.81 штамми билан боғлиқ касаллик оғирлиги олдинги коронавирус вариантларига ўхшаш. Санкт-Петербургда аниқланган икки ҳолатда ҳам беморлар тўлиқ соғайгани маълум қилинди, деб ёзади АН.

Таъкидлаш жоизки, ушбу маълумотлар орқали аҳоли янада эҳтиёт бўлиши ва соғлом турмуш тарзига жиддий эътибор қаратиши керак. Муттахассислар дунё бўйлаб кузатилаётган ўзгаришларни синчиклаб кузатиш ва керакли эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?