
Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари вояга етмаган болаларни ижтимоий тармоқлардан ҳимоя қилиш учун жиддий чоралар кўришни талаб қилмоқда. Deutsche Welle хабарига кўра, Франция, Греция, Дания, Словения ва Кипр ҳукуматлари 15 ёшгача бўлган болалар учун TikTok, Instagram, YouTube ва бошқа машҳур платформаларни тақиқлашни ёки унда фойдаланишни қаттиқ чеклашни таклиф қилди.
Мавзу Люксембургда ўтказилган Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг рақамли технологиялар вазирлари йиғилишида муҳокама қилинди. Франция бу борада етакчи ролни ўйнади ва ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтиш учун вояга етмаганлардан ота-онанинг расмий рухсатини талаб қилиш мажбуриятини платформалар зиммасига юклашни таклиф этди.
Маълум бўлишича, ҳозирда Европа бўйлаб кўплаб болалар ўз ёшини сохталаштириб, 13 ёшдан катталар учун мўлжалланган TikTok, Instagram, Snapchat ва Х (Twitter), шунингдек, 16 ёшгача чекланган YouTube ва Tumblr платформаларида бемалол фаолият юритмоқда.
Франция рақамлаштириш ва телекоммуникациялар вазири Клара Шаппазнинг таъкидлашича, европалик болалар ижтимоий тармоқлардан ўртача 7–8 ёшдан бошлаб фойдаланишни бошламоқда. Бу эса уларни турли рақамли таҳдидлар — кибербуллинг, нафрат тўла контент, ҳатто порнография сингари хавфларга дучор қилади.
Мутахассислар фикрича, болаларда узоқ вақт мобил қурилма ва ижтимоий тармоқларга боғлиқлик кайфият бузилиши, депрессия, ижтимоий изоляция ҳамда танқидий фикрлаш қобилиятининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Шу сабабли, Францияда бу йўналишда қонун аллақачон қабул қилинган бўлса-да, у ҳали Европа Иттифоқи даражасида маъқулланмаган. ЕИ Комиссияси эса бу масалада ўз ечимини ишлаб чиқмоқда — у ижтимоий тармоқларда фойдаланувчининг ёшини аниқлайдиган махсус илова яратиш ниятида. Бу дастур орқали тармоқлар керакли ёшга етмаганларга хизмат кўрсатмаслиги кафолатланади.
Тақиқ ташаббускорлари фикрига кўра, ижтимоий платформалар нафақат катталар, балки болалар учун ҳам масъулиятни ҳис қилиши керак. Бу масала Европа жамиятида кенг муҳокама қилинмоқда.
Zamin.uz таҳририяти рақамли хавфсизлик ва ёш авлоднинг маънавий соғломлигига оид барча янгиликларни диққат билан ёритишда давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар