Россияда хорижий SIM-карталардан қўнғироқлар қабул қилиш тақиқланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш586
Россияда хорижий SIM-карталардан қўнғироқлар қабул қилиш тақиқланиши мумкин
Россияда телефон қаллоблигига қарши курашиш мақсадида янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, россиялик абонентларга хорижий SIM-карталардан келаётган қўнғироқларни қабул қилиш тақиқланиши мумкин, деб хабар берди Rozetked.me.

Лойиҳага кўра, хорижий рақамлардан қўнғироқлар қабул қилишни хоҳлаган абонентлар ўз операторларига бу ҳақда олдиндан хабар бериши керак бўлади. Операторлар эса бундай қўнғироқларни махсус белгилар билан ажратиб кўрсатиши шарт бўлади.

Шунингдек, операторлар қаллобликда гумон қилинган рақамларни блоклашлари ва махсус реестрга киритишлари талаб этилади. Агар оператор бундай рақамни блокламаса ва абонентга зарар етказилса, оператор ушбу зарарни қоплашга мажбур бўлади.

Қонун лойиҳаси ҳозирда муҳокама жараёнида бўлиб, 2026 йил 1 мартдан кучга кириши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?