date
views 164

Дубайда янги метро: дунёдаги энг баланд станция қурилади

Дубайда янги метро: дунёдаги энг баланд станция қурилади
Дубай шаҳри ўзининг замонавий инфратузилмаси ва инновацион қурилиш лойиҳалари билан яна бир бор эътибор марказида. Янги хабарларга кўра, Амирликлар метрополитенининг янги тармоқларини қуришга расман старт берилди. Лойиҳа доирасида барпо этиладиган метро йўллари нафақат шаҳар манзарасини ўзгартириши, балки кундан-кунга ортган транспорт ҳаракати тиқинларини ҳам анча енгиллаштиради.

Янги метро тармоғи Дубайнинг шимоли-шарқий ҳудудини шаҳар маркази ва Дубай халқаро аэропорти билан бевосита боғлайди. Бу эса катта миқдордаги йўловчилар учун қулайлик, тезлик ва замонавий транспорт имкониятларини яратиши аниқ.

Айниқса, лойиҳа доирасида қуриладиган Emaar Properties станцияси алоҳида эътиборга лойиқ. 74 метр баландликда жойлашадиган ушбу станция дунёнинг энг баланд метро станцияси сифатида тарихга киради. Бундай архитектуравий ва муҳандислик ечимлари Дубайни янада жозибали ва техник тараққиёт маркази сифатида намоён этади.

Таъкидлаш жоизки, янги метро йўли фақатгина шаҳар кўринишини ўзгартириб қўймасдан, транспорт соҳасидаги юкни ҳам сезиларли даражада камайтиради. Мутасаддилар маълумотларига кўра, мазкур техник мўъжиза 2029 йилда расман фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Янги метро лойиҳаси Дубайдаги замонавий ва экологик тоза транспорт тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади, миллионлаб йўловчилар учун қулайлик ва хавфсизликни таъминлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда янги метро: дунёдаги энг баланд станция қурилади