date
views 310

«Meduza» асосчиси Тимченко қидирувга берилди

«Meduza» асосчиси Тимченко қидирувга берилди
Россия Ички ишлар вазирлиги «Meduza» интернет-нашри асосчиси Галина Тимченко ва «Эхо Москвы» радиостанциясининг собиқ журналисти Александр Плющевга нисбатан қидирув эълон қилди, деб kun.uz хабар берди.

Маълумотларга кўра, Тимченкого нисбатан Россияда «номақбул ташкилот фаолиятини ташкил этиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Россия расмийлари «Meduza» нашрини шундай ташкилот деб эълон қилган.

Плющевга нисбатан айблов қайси модда билан боғлиқ экани ҳозирча очиқланмаган. Унинг ўзи 11 июнь куни Телеграм-каналида: «Мана, мен ҳам қидирувдаман», деб ёзган.

2022 йил октябрида Россия Адлия вазирлиги Плющевни «чет эл агенти» деб эълон қилган ва у чоп этаётган материалларда тегишли белгиларни кўрсатмагани учун бир неча марта жаримага тортилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Meduza» асосчиси Тимченко қидирувга берилди