Подмосковьеда 12 ёшли бола ўлдирилди: гумонда икки ўқувчи қиз

Подмосковьеда 12 ёшли бола ўлдирилди: гумонда икки ўқувчи қиз

Россиянинг Москва вилояти Орехово-Зуево шаҳар округида 12 ёшли мактаб ўқувчиси ўлдирилди. Қотилликда гумонланаётган 15 ва 16 ёшли икки нафар вояга етмаган қиз қўлга олинган. Кейинроқ суд уларни икки ой муддатга қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарган. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.

Маълум бўлишича, бола 26 август куни Кабаново қишлоғида бедарак йўқолган. Унинг онаси полицияга мурожаат қилганидан сўнг қидирув ишлари бошланган. Қидирувга кўнгиллилар ҳам жалб этилган.

27 август куни боланинг жасади ташландиқ бинодаги подвалдан топилган. Полиция маълумотига кўра, унинг танасида зўравонлик аломатлари бўлган ва кўп сонли пичоқ жароҳатлари аниқланган. Ҳолат юзасидан қотиллик бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тергов доирасида қишлоқда яшовчи 15 ва 16 ёшли икки нафар қиз гумонланувчи сифатида ушланган. ОАВлар тарқатган маълумотларга кўра, қизлар марҳум болани танишган ва уни ташландиқ бинога олиб борган бўлиши мумкин. Уларнинг жиноятни олдиндан режалаштиргани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган, аммо бу тафсилотлар ҳозирча терговнинг якуний хулосаси сифатида эълон қилинмаган.

Militsiya xodimlari bino yoʻlagida qoʻli kishanlangan ayollarni olib ketmoqda.

Воқеа юзасидан яна бир версия кенг муҳокама қилинмоқда. Унга кўра, гумонланувчи қизлар Жанубий Кореянинг машҳур «Кальмар ўйини» сериали таъсирида бўлган бўлиши мумкин. Марҳум боланинг онаси ҳам терговда шундай версия кўриб чиқилаётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, гумонланувчи қизлардан бирининг хонасида сериал қаҳрамонлари тасвирланган плакатлар бўлган, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эса сериалдан олинган зўравонлик саҳналари акс этган видеолар учраган.

Xonada qora kurtka kiygan sarg'ish sochli ayol o'tiribdi.

Айрим ОАВлар гумонланувчилар қотилликни қандайдир «видеочелленж» учун тасвирга олгани, бошқа манбалар эса улар телефонларини атайлаб уйда қолдиргани ҳақида ёзмоқда. Бу қарама-қарши маълумотлар ҳозирча расмий органлар томонидан тасдиқланмаган.

Шунингдек, гумонланувчилардан 50 нафарга яқин кишининг исмлари бўлган рўйхат топилгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди. Бироқ ушбу маълумотнинг ҳам расмий тасдиғи йўқ.

Айни пайтда тергов давом этмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қотилликнинг аниқ сабаби, гумонланувчиларнинг ҳаракатлари ва жиноятга олиб келган ҳолатларни аниқламоқда. Шу боис ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда тарқалаётган қўшимча версияларни ҳозирча якуний ҳақиқат сифатида қабул қилишга асос йўқ.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар