date
views 836

Ёш чеклов эмас: 71 ёшли Хитойлик аёл ҳаммани ҳайратга солди!

Ёш чеклов эмас: 71 ёшли Хитойлик аёл ҳаммани ҳайратга солди!
Яшаш учун ёш чеклов эмас! 71 ёшли Сун Минхуэй бу ҳақиқатни амалда исботлади. Хитойнинг Ухан шаҳрида ўтказилган National Fitness Newcomers Quality Competition 2025 мусобақасида у бронза медалини қўлга киритди ва барча иштирокчилар орасида энг кекса спортчи сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.

Минхуэйнинг саратон каби руҳлантирувчи йўли нафақага чиққанидан сўнг бошланган. 67 ёшида ҳаётида янги саҳифа очиб, спорт билан жиддий шуғулланишга қарор қилади. У дастлаб велосипед ҳайдаш, арқонда сакраш, югуриш ва пиёда сайр қилиш каби турли машғулотлар билан тажриба ўтказган. «Бир ойдан сал кўпроқ машғулотдан сўнг танада ўзгаришларни сеза бошладим. Ёшим катталашгани билан мушакларимни йўқотмадим, аксинча, уларни кўпайтирдим. Бу менга катта ишонч ва янги мақсадлар бахшида этди», дейди Минхуэй.

Айни пайтда у ҳафтасига камида беш марта машқ қилади ва ҳар куни мувозанатли овқатланишга алоҳида эътибор қаратади. Унинг ҳаётга бўлган муносабати ва интизоми ёшларга ҳам ўрнак бўладиган даражада.

Мана, бир мисол: 60 ёшида Минхуэй Хитойнинг энг шарқий нуқтасидан энг жанубий шаҳри — Санягача велосипедда 6 минг километрлик масофани бор-йўғи 45 кунда босиб ўтган! Шу тариқа у жамоадошлари билан биргаликда Гиннес рекордлар китобидан жой олди.

«Ёш — бу шунчаки рақам, чеклов эмас. Баъзилар кексалар фақат чой ичиб, паркда сайр қилиши керак деб ўйлашади, мен эса янада фаол, руҳлантирувчи ҳаёт тарзини танладим», — дейди у ишонч билан.

Минхуэйнинг барчага бир маслаҳати бор: ҳаётда ўзгариш қилиш, янги мақсадлар қўйиш ва улар сари интилиш ҳеч қачон кеч эмас. Унинг фаолияти ва натижалари кекса авлод ва ёшлар учун ҳам илҳом манбаи бўла олади. Бир сўз билан айтганда, ёш чеклов эмас — балки катта имкониятлар эшигидир!

Фото: Pravilamag.ru
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ёш чеклов эмас: 71 ёшли Хитойлик аёл ҳаммани ҳайратга солди!