Туғруққа 45 дақиқа қолганда ҳомиладорлигини билган аёл ҳаммани ҳайратга солди

Туғруққа 45 дақиқа қолганда ҳомиладорлигини билган аёл ҳаммани ҳайратга солди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Буюк Британияда 21 ёшли Деми-Лее Сефтон ҳомиладорлигидан хабар топганидан атиги 45 дақиқа ўтгач, Ҳазел исмли соғлом қизалоқни дунёга келтирди.
  • Апандицит аломати деб ўйланган қорин оғриғи билан шифохонага борган аёлнинг ҳомиладорлиги ҳомила умуртқа поғонасига яқин жойлашгани сабабли ташқи кўринишда деярли сезилмаган.
  • Тиббиётда «яширин ҳомиладорлик» деб аталувчи бундай кам учрайдиган ҳолат тахминан ҳар 2,5 минг нафар аёлдан биттасида кузатилади.

Буюк Британияда 21 ёшли аёл бошидан кечирган кутилмаган воқеа кўплаб инсонларни ҳайратга солди. The Mirror нашрининг ёзишича, Деми-Лее Сефтон ўзини ҳомиладор деб ўйламаган ва қорнида пайдо бўлган кучли оғриқни апендицит аломати, деб ҳисоблаган. Шу сабабли у шифокорлар кўригидан ўтиш учун шифохонага мурожаат қилган.

Бироқ текширувлар натижасида шифокорлар аёлнинг аслида ҳомиладор эканини маълум қилган. Энг ҳайратланарлиси шундаки, ушбу хабарни эшитганидан атиги 45 дақиқа ўтгач, Денли соғлом қизалоқни дунёга келтирган. Чақалоққа Ҳазел исми қўйилган.

Yangi ota-ona shifoxonada chaqaloqni ko'tarib tushgan holda tabassum qilmoqda.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳомила она қорнининг олд қисмида эмас, балки умуртқа поғонасига яқин жойлашгани сабабли ҳомиладорлик ташқи кўринишда деярли сезилмаган. Шунинг учун аёлнинг қорни катталашмаган ва у ўзини одатдагидек ҳис қилиб, кундалик ҳаёт тарзини давом эттирган.

Деми-Леенинг айтишича, у фақат вақти-вақти билан жиғилдони қайнашини ҳис қилган. Бироқ бу ҳолатни жиддий қабул қилмаган ва уни оддий безовталик деб ўйлаган. Шу боис у ҳомиладор бўлиши мумкинлиги ҳақида умуман ўйламаган.

Қизалоқнинг отаси Бред ҳам рўй берган воқеалардан катта ҳайратга тушганини айтган. Унинг сўзларига кўра, оила учун бу кутилмаган воқеа дастлаб ишониш қийин бўлган янгиликка айланган. Бироқ ҳозирда жуфтлик қизалоғи Ҳазел билан бахтли ҳаёт кечирмоқда ва унинг биринчи туғилган кунини катта интизорлик билан кутишмоқда.

Yosh er-xotin pushti kiyimdagi chaqaloq bilan tabassum qilib turibdi.

Мутахассислар маълум қилишича, тиббиётда бундай ҳолат «яширин ҳомиладорлик» деб аталади. Бу каби ҳолатлар жуда кам учрайди ва статистик маълумотларга кўра, тахминан ҳар 2,5 минг нафар аёлдан биттасида кузатилиши мумкин. Ана шу сабабли айрим аёллар туғруқ арафасига қадар ўзларининг ҳомиладор эканини сезмасликлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар