Эрон ядровий шартномадан чиқиши мумкин — парламент таҳдиди

1 дақиқа ўқиш433
Эрон ядровий шартномадан чиқиши мумкин — парламент таҳдиди
Эрон МАГАТЭ билан муносабатларни тўхтатиши мумкин
АҚШ томонидан Эроннинг ядровий инфратузилмасига қарши амалга оширилган ҳаво ҳужумлари мамлакат ичида жиддий сиёсий кескинликларга сабаб бўлди. Эрон Мажлисидаги (парламентидаги) Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоларининг кўпчилиги мамлакатнинг Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома — НПТдан (Nuclear Non-Proliferation Treaty) чиқишини маъқуллаб чиқди.

Қўмита аъзоси Иброҳим Ризоийнинг маълум қилишича, АҚШнинг сўнгги ҳарбий амалиётига жавоб сифатида МАГАТЭ (Халқаро атом энергияси агентлиги) билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқиш, зарурат бўлса, умуман тўхтатиш керак деган чақириқлар тобора кўпаймоқда.

“Қўмитадаги кўпчилик вакиллар МАГАТЭнинг фаолиятидан қаноат ҳосил қилмаётганини, агентлик ўз вазифасини адолатли бажармаётганини таъкидлади. Шу сабабли, улар бу ҳамкорликни тўхтатиш ёки қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Парламентнинг яқиндаги йиғилишида қўмитамиз НПТдан чиқиш масаласини ҳам кун тартибига киритиш ниятида”, — деди Ризоий Tasnim агентлигига берган интервьюсида.

Бу эҳтимолий қарор нафақат Эрон учун, балки бутун халқаро ядровий назорат тизими учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Эроннинг НПТдан чиқиши мамлакатнинг ядровий мақсадлари борасидаги халқаро ишончни сўндиради ва минтақавий беқарорликни янада кучайтиради.

Халқаро экспертлар Эроннинг ушбу қарорга келиши эҳтимолини хавфли босқич сифатида баҳоламоқда. Чунки МАГАТЭнинг ядровий объектларга кириш имконияти чекланса, ядровий фаолият устидан назорат йўқолади ва хавфсизликка тажовуз сифатида қаралиши мумкин.

Шу билан бирга, АҚШнинг сўнгги ҳаво зарбалари ва улар ортидан бошланган сиёсий танқидлар Яқин Шарқдаги мувозанатни издан чиқариши, дипломатик ечимлар ўрнини ҳарбийлашган сиёсат эгаллаши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Эндиликда бутун дунё Эрон Мажлисидаги муҳокамаларга ва Теҳроннинг қабул қиладиган қарорларига ниҳоятда диққат билан назар ташлаяпти.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?