date

Кино саноатининг гигантлари: Қайси мамлакатлар глобал экранларни забт этмоқда?

Кино саноатининг гигантлари: Қайси мамлакатлар глобал экранларни забт этмоқда?
Кино — бу нафақат санъат, балки миллиардлаб долларлик саноат. Ҳар йили юзлаб фильмлар, сериаллар, ҳужжатли лавҳалар орқали инсоният маданияти ва дунёқараши шаклланмоқда. Аммо бу глобал майдонда кимлар етакчи? Қуйида сизга бугунги кунда кино ишлаб чиқариш, экспорт ва таъсир доираси бўйича дунёдаги энг кучли 5 мамлакатни тақдим этамиз.

Дунё бўйича кино ишлаб чиқаришдаги 5 етакчи давлат рейтинг (аниқ кетма-кетликда):

1. Ҳиндистон — ҳар йили ишлаб чиқариладиган фильмлар сони бўйича дунёда 1-ўринда туради. Йилига ўртача 1500 дан ортиқ фильм суратга олинади. “Bollywood” — Мумбай марказли кино саноати, бироқ мамлакатда Телугу (Тollywood), Тамил (Кollywood), Малаялам, Каннада каби бошқа минтақавий кинолар ҳам жадал ривожланган.

Шаҳрух Xоннинг “Pathaan” фильми 2023 йилда чет элда Ҳинд кинокомпаниялари тарихидаги энг катта даромадни келтирган.

2. АҚШ — киномаҳсулотлар бозори ҳажми бўйича етакчи ҳисобланади. “Gollivud” нафақат географик нуқта, балки глобал брендга айланган. “Marvel”, “Disney”, “Warner Bros.”, “Universal” каби студиялар ҳар йили миллиардлаб доллар фойда келтиради.

2023 йилда АҚШда 800 дан ортиқ бадиий фильм ишлаб чиқарилган. АҚШ киноси ҳануз фантастика, эркин ва драма жанрларида тренд яратувчи марказдир.

“Avengers: Endgame” фильми дунё бўйича 2.7 миллиард доллардан ортиқ даромад топиб, тарихдаги энг кассабоп фильмлардан бирига айланган.

3. Хитой — сўнгги йилларда киносаноати улкан ўсишни давом эттирмоқда. Ҳар йили 1000 га яқин фильм ишлаб чиқарилади. Бу фильмлар асосан маҳаллий бозорга мўлжалланган бўлса-да, “The Wandering Earth”, “Wolf Warrior 2” каби фильмлар халқаро майдонда ҳам муваффақият қозонган.

Хитой ҳукумати кино саноатини кучли қўллаб-қувватлайди, бу эса техник ва мавзувий жиҳатдан рақобатбардош маҳсулотлар яратишга имкон беради.

2021 йилда “Hi, Mom” комедияси ички бозорда 822 миллион доллар топиб, Хитой тарихидаги энг даромадли фильмлардан бирига айланган.

4. Нигерия — дунёдаги энг фаол кино саноатларидан бирига эга. Ҳар йили бу ерда 1000 дан ортиқ фильм яратилади. “Nollywood” — Африкадаги энг йирик маданий экспортлардан бири ҳисобланади.

Нигериялик режиссёрлар кичик бюджетда, қисқа вақтда ижтимоий, диний ва романтик мавзуларда фильмлар суратга олишда моҳир. Бу фильмлар Африка ва унинг диаспораси орасида жуда оммалашган.

“Nollywood” иқтисодиётга йилига $7 миллиард атрофида ҳисса қўшади ва 1 миллиондан ортиқ одамни иш билан таъминлайди.

5. Жанубий Корея — кино саноати сўнгги 10–15 йил ичида жуда тез ўсмоқда. “Parasite” фильми 2020 йилда “Энг яхши фильм” номинациясида Оскар олган илк нотилла фильм сифатида тарихга кирди.

Корея киноси замонавий ижтимоий муаммолар, кучли сюжет, ажойиб актёрлик ва визуал эстетика билан дунё томошабинларини ўзига ром этмоқда. Netflix, Disney+ каби платформаларда корейс сериаллари энг кўп кўриладиганлар қаторида.

“Squid Game” Netflix тарихидаги энг кўп томоша қилинган сериал — 111 миллиондан ортиқ томошабинга эга бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кино саноатининг гигантлари: Қайси мамлакатлар глобал экранларни забт этмоқда?