
Жаҳон сиёсий саҳнасида катта қизиқиш уйғотган навбатдаги мулоқот — Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг телефон орқали суҳбати яна бир бор халқаро экспертлар диққат марказида бўлди. CNN телеканали эфирида журналист ва сиёсатшунос Жилл Догертининг таъкидлашича, Путин ўзининг ишончли ва аниқ суҳбат қуриш услуби билан Трампни ноқулай вазиятда қолдирган ва ҳатто ҳайратга солган.
Мутахассис фикрига кўра, Россия етакчиси доимо вазиятга ҳукмронлик қилиш, масалани ёки куч, ёки самарали музокара орқали ўз фойдасига ҳал қилиш стратегиясини усталик билан намоён этади. "Путин нима қилаётганини ҳар доим билади. У ҳамиша икки асосий йўлдан бирини танлайди — керак бўлса, куч билан ёки музокара орқали манфаатга эришишни аниқ кўрсатади", — дейди Догерти.
Жилл Догертига кўра, Дональд Трампнинг Путин билан мулоқотдан кейинги ҳайрати бежиз эмас — Россия президенти чорак асрдан буён ҳокимият тепасида ва бундай юксак сиёсий тажриба Оқ уй раҳбарини ортда қолдириш имконини берди.
Журналист қайд этишича, Путиннинг стратегик ва босимли мулоқоти нафақат Трамп, балки бошқа кўплаб давлат раҳбарлари учун ҳам жиддий синовга айланган. Бу галги телефон суҳбатида, Россия президенти ва АҚШ президенти Украина атрофидаги вазият ва Яқин Шарқдаги муаммоларни муҳокама қилишган, деб хабар берди кремль.ру.
Юрий Ушаковнинг маълумотига кўра, етакчиларнинг бу мулоқоти ҳар икки мамлакатнинг ташқи сиёсий йўналиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган. Мазкур диалог халқаро муносабатларда яна бир бор Россиянинг кучли дипломатик позициясини намоён этди.
Путин ва Трамп ўртасидаги мулоқот нафақат икки етакчи, балки жаҳон сиёсий муҳити учун ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани шубҳасиз. Сиёсий тажриба, мулоқотдаги устунлик ва аниқлик — бугунги глобал муаммолар фонида айниқса аҳамият касб этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар