date

Оддий йўтал ортида яширинган ўлим

Оддий йўтал ортида яширинган ўлим
Америка Қўшма Штатларида ҳомиладор аёл ўзини оддий йўтал деб ҳисоблаган ҳолат аслида ҳаёт учун хавфли йирик ўсимта билан боғлиқ бўлиб чиқди. Ўз вақтида қўйилган ташхис ва жамоавий тиббий ҳаракат туфайли она ва бола ҳаёти сақлаб қолинди.

Йўтал ортидаги яширин хавф
26 ёшли МаКенна учинчи фарзандини дунёга келтиришга тайёрланаётган эди. Ҳомиладорлигининг сўнгги ойларида кучли йўтал ва нафас қисиши уни безовта қила бошлади. Дастлаб бу аломатлар ҳомиладорлик билан боғлиқ оддий ҳолат деб баҳоланди.

"Ҳар сафар йўтал тутса, нафасим қисилиб, қусишга олиб келар эди. Бу ҳар куни такрорланар, ҳаттоки отлар ва эчкиларга ем бериш учун ҳовлига чиққан пайтимда ҳам танам чарчаб, юрагим уриб кетарди", — дейди МаКенна.

Бироқ ҳолат ёмонлашганида, шифокорлар ниҳоят чуқурроқ текширув ўтказди ва натижада юрак яқинидаги кўкрак қафасида ўсимта борлиги аниқланди. Бу ўсимта ўнг ўпка артериясини тўлиқ тўсиб қўйган эди.

"Бу ўта ноёб ҳолат" — шифокорлар
Чикагодаги Memorial касалхонасида шошилинч тарзда олиб борилган текширувда ўсимта юракка туташ асосий қон томирларга ўсиб киргани маълум бўлди. Юрак жарроҳи доктор Крис Меҳта бу ҳолатни “ҳар бир неча йилда бир марта учраши мумкин бўлган” ғайриоддий вазият сифатида баҳолади.

Ҳомиладорлик туфайли аёлнинг ўпкаси аллақачон босим остида бўлган, устига устак бундай катта ўсимтанинг мавжудлиги оғир нафас етишмовчилиги ва юрак хуружига олиб келиши мумкин эди.

Ҳаётни сақлаб қолган кесарча амалиёти
Фавқулодда кесарча амалиёти орқали соғлом чақалоқ – Колтер – дунёга келди. Туғруқдан сўнг онанинг ҳолати барқарорлашди ва асосий эътибор хавфли ўсимтани олиб ташлашга қаратилди.

Биопсия натижаларига кўра, МаКенна 3-босқич меланома (тери саратони) билан оғриган эди. Тери устидаги ўчоғидан танага кириб, ички органларда ривожланган бу ўсимта юрак яқинидаги ўнг ўпкани, асосий ўпка артериясини ва лимфа тугунларини зарарлаганди.

Операция ва умид
Шифокорлар дастлаб иммунотерапия орқали ўсимта ҳажмини 30% кичрайтиришга эришдилар. Шундан сўнг, юрак ва ўпка соҳасида жуда мураккаб ва хавфли операция ўтказилди. МаКеннанинг бутун ўнг ўпкаси, асосий ўпка артериясининг зарарланган қисми ва лимфа тугунлари олиб ташланди.

Яхши хабар шуки, операциядан кейинги сканерларда бошқа тарқалган ўсимта аниқланмади ва ҳозирда касаллик “барқарор” ҳолатда деб баҳоланмоқда.

“Янги ҳаётимга ўрганяпман”
Ҳозирда МаКенна жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғайиш жараёнида. “Баъзида оғир хотиралар ва номаълум келажак менга босим ўтказади. Аммо ўғлим ва турмуш ўртоғим менга куч беради”, — дейди у.

Унинг ўғли Колтер ҳозирда соғлом, бахтли чақалоқ, МаКенна эса бир йил давомида иммунотерапия курсини давом эттиради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оддий йўтал ортида яширинган ўлим