date

Хитойда 14 ёшли қотилга ўлим жазоси талаб қилинмоқда

Хитойда 14 ёшли қотилга ўлим жазоси талаб қилинмоқда

Хитойнинг Юннан провинциясида шов-шувга сабаб бўлган суд жараёни якунланди. Маҳаллий суд 14 ёшли ўсмирни қасддан қотиллик ва зўрлаш жиноятларида айбдор деб топиб, унга умрбод қамоқ жазоси тайинлади. Энди эса жабрланувчи томон қотилга нисбатан ўлим жазоси қўлланишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар тарқатди.

Суд ҳужжатларига кўра, жиноят 2025 йил ёзида содир этилган. Айбланувчи базмдан уйига қайтаётган 15 ёшли синфдош қизга тажовуз қилган. Кейин эса жиноят фош бўлишидан қўрқиб, уни бўғиб ўлдирган. Суд ушбу воқеани ўта шафқатсиз жиноят сифатида баҳолади. Маълум қилинишича, ўсмир ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Марҳуманинг оиласи эса суд чиқарган ҳукмни етарлича оғир эмас деб ҳисобламоқда. Қизнинг отаси маҳаллий матбуотга берган интервьюсида қотилга ўлим жазоси берилишини талаб қилди.

Бироқ ҳуқуқшунослар фикрича, бу талаб амалга ошиши деярли мумкин эмас. Чунки Хитой қонунчилигига кўра, вояга етмаганларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилмайди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда Хитой Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилиб, оғир жиноятлар учун жавобгарлик ёши пасайтирилган. Ҳозирги қонунларга биноан, 14 ёшдан 16 ёшгача бўлганлар қотиллик, зўрлаш ва бошқа оғир жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Юннандаги ушбу воқеа Хитой жамиятида “бир ҳаёт учун бир ҳаёт” деган қараш ҳануз кучли эканини яна бир бор намоён қилди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эса мамлакатни ўлим жазосини бекор қилишга чақириб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 14 ёшли қотилга ўлим жазоси талаб қилинмоқда