date

Google хатo қилди

Google хатo қилди
2023-йил 6-февраль тонгида жануби-шарқий Туркия даҳшатли зилзилага дуч келди. Кучли тебранишлар натижасида 55 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди, 100 мингдан зиёди тан жароҳати олди. Улар орасида ухлаётган, огоҳлантиришга улгурмаган фуқаролар кўпчиликни ташкил этди. Бу фожиа технологияларга бўлган ишонч борасида ҳам муҳим саволларни келтириб чиқарди.

Зилзила юз берган вақтда Google’нинг Android Earthquake Alerts (AEA) тизими фаол бўлган, аммо уни ишга туширувчи алгоритмлар кучли силкинишни етарлича аниқлай олмаган. Натижада, тахминан 10 миллион фойдаланувчи огоҳлантирилиши керак бўлган ҳолатда, атиги 469 нафарига энг юқори даражадаги "Тезда чоралар кўриш" огоҳлантириши юборилган. Ярим миллион одам эса енгил тебранишларга оид, камроқ сезиларли “Be Aware” хабарномасини олган, холос.

Google кейинчалик бу хатоликни тан олиб, тизим алгоритмларини янгилаганини, симуляция орқали энди 10 миллион одамга керакли даражадаги огоҳлантириш юборилган бўларди, дея баёнот берди. Шунга қарамай, муаммо шундаки — бу ўзгаришлар фожиа содир бўлганидан кейин икки йилдан сўнг эълон қилинди.

Google ўзининг бу тизими миллий огоҳлантириш тизимларининг ўрнини босмаслигини, балки уларни тўлдирувчи қўшимча механизм эканини таъкидламоқда. Бироқ, айрим олимлар айрим давлатлар бу каби технологияларга ҳаддан ортиқ ишониб, ўзининг мустақил сейсмологик инфратузилмасига кам эътибор қаратаётганидан хавотир билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Google хатo қилди