Жаҳон сиёсий саҳнасида муҳим воқеа: Португалиянинг расмий раҳбарлари Нью-Йоркда ўтган Фаластин-Исроил зиддиятига бағишланган халқаро конференцияда икки давлат тамойили асосидаги келишув ғоясини қатъий қўллаб-қувватлади.
Маълумотларга кўра, сентябрь ойида Португалияда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида Фаластин давлатини расман тан олиш масаласида ҳукумат, президент ва парламентлар ўртасида кенг кўламли маслаҳатлашувлар бошланади. Бош вазир Луис Мнтенегронинг таъкидлашича, мамлакат халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланган адолатли тинчлик тарафдори.
Мазкур ташаббус Нью-Йоркда бўлиб ўтган Фаластин-Исроил можаросини икки давлат принципи асосида ҳал этишга қаратилган конференция якунлари бўйича илгари сурилди. Бу ерда Португалия Франция раҳбарлигидаги гуруҳ билан ҳамкорликда, Фаластин давлатчилигини тинч йўл билан ҳал этишни талаб қилган баёнотни имзолади.
Айтиш жоиз, июль ойи ўрталарида Лиссабон марказида урушга қарши намойишлар ўтказилди. Намойишчилар Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва гуманитар вазиятга жиддий эътибор қаратиш талабини олға суришди.
Шу билан бирга, сўнгги хабарларга кўра, Франция, Канада, Буюк Британия ва Мали каби мамлакатлар ҳам Фаластин мустақиллигини расман тан олиш режасини муҳокама қилмоқда.
Португалиянинг бу қадами халқаро миқёсда тинчлик сари муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Янги сиёсий йўналиш Фаластин-Исроил муаммосини ҳал қилишда глобал ҳамжамиятда янги саҳифа очиши мумкин.
Келгуси ойларда Лиссабон расмийлари ва халқаро ташкилотларнинг бу масаладаги қарорлари жамоатчилик эътиборида бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!