date

Эрон 57 та мусулмон давлатини бирлаштирувчи “Ислом НАТОси” тузишни таклиф қилди

Эрон 57 та мусулмон давлатини бирлаштирувчи “Ислом НАТОси” тузишни таклиф қилди

Эрон 57 та мусулмон давлатини бирлаштирувчи “Ислом НАТОси”ни тузиш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Маълумотларга кўра, мазкур таклиф Эрон Ички ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси томонидан билдирилган. У мусулмон давлатлари ягона иттифоқ остида бирлашса, катта сиёсий ва ҳарбий кучга айланиши мумкинлигини таъкидлаган.

Ташаббус муаллифига кўра, бундай бирлашма энергия ресурслари, иқтисодий имкониятлар ва стратегик йўналишлар орқали таъсир кучини оширади. Хусусан, Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш бу иттифоқнинг муҳим омилларидан бири сифатида тилга олинган.

Ҳозирча бошқа мусулмон давлатлари ушбу таклифга расмий муносабат билдиргани маълум эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон 57 та мусулмон давлатини бирлаштирувчи “Ислом НАТОси” тузишни таклиф қилди