date

Баленcиага 995 долларлик “ғижим” сумкаси билан ҳайратлантирди

Баленcиага 995 долларлик “ғижим” сумкаси билан ҳайратлантирди

Франциянинг машҳур Balenciaga мода уйи навбатдаги ноодатий маҳсулотини тақдим этди — баҳоси 995 доллар (тахминан 79 минг рубль) бўлган Marché Packable номли эркаклар сумкаси. Янги аксессуар бренднинг расмий сайтида намойиш этилди, деб ёзмоқда Pravilamag.

Сумка ташқи кўриниши билан ғижимланган кўк пакетни эслатади. У ишқаланиш ва кийилишга чидамли полиамид материалидан тайёрланган бўлиб, яратувчиларнинг таъкидлашича, 10 килограмгача оғирликни кўтара олади. Маҳсулот дизайнида бренд логотипи ва Париждаги Balenciaga дўконларининг манзиллари акс этган.

Balenciaga сўнгги йилларда турли баҳс ва кулгуга сабаб бўлган ноанъанавий маҳсулотлари билан интернет фойдаланувчилари эътиборида бўлиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Баленcиага 995 долларлик “ғижим” сумкаси билан ҳайратлантирди