Марказий Осиёда илк учар такси: Қозоғистон ҳайратлантирди

Қозоғистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб учар таксини синовдан ўтказди. Қурилма соатига 200 километр тезликка эриша олади ва бир марта қувватланишда 200 километргача масофани босиб ўтади.
Ҳаво таксиси бир нафар учувчи ва бешта йўловчига мўлжалланган бўлиб, у 13 та электр двигател билан жиҳозланган. Электр энергиясида ишлайдиган аэротакси тирбандликни камайтириш, сайёҳлик объектларини боғлаш ва саёҳат вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.
Олмаота вилояти ҳокими Марат Султангазиевнинг сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш учун 250 миллион доллар сармоя жалб қилинган. “Бошқа транспорт турларига нисбатан қурилма анча паст овозда ишлайди ва карбонат ангидрид газини чиқармайди.
Хавфсизлик талабларига мувофиқ, биринчи синов парвози йўловчиларсиз амалга оширилди”, – дейилади ҳокимлик хабарида. Хизмат 2029 йилга келиб тўлиқ ишга туширилиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!