date

9 ёшли альпинист 700 дан ортиқ чўққини забт этди

9 ёшли альпинист 700 дан ортиқ чўққини забт этди

Англиялик 9 ёшли Френки Макмиллан бугунги куннинг энг ёш ва энг фаол альпинистларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. У ҳозиргача 700 дан зиёд тоғ чўққиларини забт этган, улар орасида Европадаги энг баланд 10 чўққи ҳам бор, деб ёзмоқда Pravilamag.

Френкининг тоғларга муҳаббати уч ёшида бошланган. Шу пайтдан у онаси Басия билан бирга кўп вақтини тоғларда ўтказади. “Умримизнинг катта қисми тоғда кечади”, — дейди Френкининг онаси.

Жорий ёз мавсумида ёш альпинист қатор машҳур чўққиларга кўтарилди. Улар орасида Словакиядаги Герлах чўққиси (2655 м), Польшадаги Риси (2499 м) ва Чехиядаги Снежка (1603 м) ҳам бор. Фақатгина июндан бери Френки ва онаси 15 та чўққини забт этишган, уларнинг 11 таси 2000 метрдан юқори.

Френки яқинда Athlete Media Group билан шартнома тузди ва БМТнинг соғлиқ бўйича элчиси сифатида фаолият бошлади. Қийин шароитлар, эрта тонгдаги чиқишлар ва ҳатто айиқлар билан тўқнашиш хавфига қарамай, улар келаси ёз учун ҳам катта режалар тузишган. Шу билан бирга, улар чўққилардан бирига хайрия мақсадида кўтарилишни ташкил этиш ниятида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 9 ёшли альпинист 700 дан ортиқ чўққини забт этди