1 сентябрдан Латвияга декларациясиз кириш мумкин бўлмайди

1 дақиқа ўқиш543
1 сентябрдан Латвияга декларациясиз кириш мумкин бўлмайди

1 сентябрдан Латвияга электрон декларациясиз кириш мумкин бўлмайди, деб Kursiv xabar берди.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Латвияга саёҳат қилувчи учинчи давлат фуқаролари учун янги қоидалар кучга киради. Унга кўра, миллий виза ёки яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари сафар олдидан eta.gov.lv сайти орқали электрон декларация тўлдириши шарт.

Ушбу анкета камида 48 соат олдин тўлдирилиши керак. Тасдиқ хат электрон почтага юборилади ва чегарадан ўтишда тақдим этилади.

Қоидалар кимларга тааллуқли
Янги талаб деярли барча хорижликларга тааллуқли. Фақат ЕИ, НАТО, ЕОИИ, OECD, Швейцария ва Бразилия фуқаролари бундан мустасно — уларга декларация керак эмас.

Талабга амал қилмаслик оқибатлари
Қонунбузарлар Латвияга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Шунингдек, 2000 евро (тақрибан 27 млн сўм)гача жарима солиниши мумкин.
Кейинги сафарларга чекловлар ҳам жорий қилиниши мумкин.

Қандай тўлдирилади
eta.gov.lv сайтига кирилади
Электрон декларация тўлдирилади
Тасдиқ хат e-mail орқали олинади ва чегарада кўрсатилади

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?