“Burning Man”да кутилмаган ҳолда чақалоқ дунёга келди

1 дақиқа ўқиш2.8K
“Burning Man”да кутилмаган ҳолда чақалоқ дунёга келди

АҚШнинг Невада чўлидаги машҳур “Burning Man” фестивалида ноодатий воқеа содир бўлди — ёш оила ўзларининг трейлерида кутилмаган тарзда қиз фарзандли бўлди. Аёл ҳатто ҳомиладорлигини ҳам билмаган. Бу ҳақда Pravilamag хабар берди.

Кайла Томпсон исмли фестивал иштирокчиси журналистларга 27 август куни эри билан трейлерда тунаб қолганини айтган. Кутилмаганда қаттиқ оғриқ сезилган ва орадан кўп ўтмай у ҳаммомда 1,6 килограмм вазнли қизалоқни дунёга келтирган.

Кайланинг таъкидлашича, ҳомиладорлик давомида у ҳеч қандай “ҳомиладорлик белгилар”ни сезмаган ва ҳатто фарзанд кўриш ҳақида ўйлашмаган ҳам.

Туғруқдан сўнг эр ёрдам сўраб югуриб чиққан ва фестивал қатнашчилари орасидан ҳамшира-доя, педиатр ва гинекологни топишга муваффақ бўлган. Улар биринчи ёрдам кўрсатишганидан кейин она-бола дастлаб фестивалнинг тиббий марказига, сўнгра Ренодаги шифохонага олиб кетилган. Қизалоқ вертолётда, онаси эса машинада юборилган — эр-хотин бу қарорни “энг оғир лаҳзалардан бири” деб эслашди.

Кайланинг айтишича, шифохонадаги ҳамширалар ҳам унга “туғруқ қилган аёлга ўхшамайсан” деб ҳазиллашишган.

Фестивал ташкилотчилари эса Томпсонлар оиласини табриклаб, баёнот беришди:

“Шамол, жазирама ва қум бўронларига қарамай, улар Қора Рок Ситида янги ҳаётга йўл очишди. 'Burning Man'да нишонлайдиган энг муҳим қадриятларимиз — ҳаёт, алоқа, ўзгариш ва қувончдир”.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?