Россия илк бор АҚШга тухум етказиб берди

1 дақиқа ўқиш452
Россия илк бор АҚШга тухум етказиб берди

Россия ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида савдода кутилмаган йўналиш қайд этилди. 2025 йил июль ойида Россия тарихда илк бор АҚШга товуқ тухумлари етказиб берди. Бу ҳақида Америка статистика хизмати маълумотларига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Қўшма Штатлар Россиядан 455 минг долларлик тухум харид қилган. Июль ойи давомида АҚШ жами 16,5 миллион долларлик тухум импорт қилган бўлиб, Россия шу йўналишда янги етказиб берувчи сифатида рўйхатга кирди.

Тухум етказиб берувчи давлатлар орасида Бразилия 8,8 миллион долларлик маҳсулот билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Мексика (3,9 миллион доллар) ва Ҳиндистон (933 минг доллар) қайд этилган. Шунингдек, АҚШ июль ойида илк бор Саудия Арабистонидан ҳам тухум импорт қилиб, 518 минг долларлик харидни амалга оширди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, АҚШда сўнгги ойларда парранда гриппи кенг тарқалиши маҳаллий бозорда тухум етишмовчилигига олиб келган. Натижада тухум нархлари ўтган йилга нисбатан икки баравар ошган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, парранда гриппига чалинган қушлардан олинган тест ижобий чиқса, улар оммавий равишда йўқ қилинаётгани таъкидланмоқда. Бу чора касаллик тарқалишининг олдини олиш учун амалга оширилмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, Россиянинг АҚШга тухум етказиб бериши мамлакат учун янги бозор эшикларини очиши мумкин. Шу билан бирга, бу ҳолат икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари турли йўналишларда кенгайиши эҳтимолидан ҳам дарак беради.

Тухум каби кундалик эҳтиёж маҳсулотининг глобал бозорда бу қадар долзарб аҳамият касб этиши эса яна бир бор озиқ-овқат хавфсизлиги қай даражада муҳим эканини кўрсатиб берди.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?