Доналд Трамп Марказий Осиёга келиши мумкинлиги айтилмоқда

1 дақиқа ўқиш608
Доналд Трамп Марказий Осиёга келиши мумкинлиги айтилмоқда

Eurasianet тарқатган маълумотларга кўра, Доналд Трамп тарихда Марказий Осиёга ташриф буюрган биринчи АҚШ президенти бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Нашр эслаб ўтганидек, президент Шавкат Мирзиёев Трампни Тошкентга таклиф қилиб келмоқда. Ўзбекистон томони бир неча бор расмий таклиф йўллаган, шунингдек, апрель ойида ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Оқ уйга шахсан таклифномани топширган.

Маълумки, 2018 йилда Мирзиёев АҚШга ташриф буюриб, Оқ уйда Доналд Трамп билан учрашган эди. Ўша пайтда Америка раҳбари Мирзиёев ҳақида “жуда ҳурматли инсон” деб баҳо бергани тарихдан ўрин олган.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида ҳам Мирзиёев Трампга “қулай вақтда” Ўзбекистонга келиши учун таклифни такрорлагани айтилади.

Шунга қарамай, нашрнинг Вашингтондаги манбалари 9 сентябрь ҳолатига кўра, ҳали Марказий Осиёга сафар қилиш ҳақида аниқ қарор қабул қилинмаганини таъкидлади.

Eurasianet таҳлилчилари Трампнинг эҳтимолий ташрифи фақат Ўзбекистон билан чегараланмасдан, Қозоғистон йўналишини ҳам ўз ичига олиши мумкин, дея тахмин билдиришмоқда.

Шу тариқа, агар ташриф амалга ошса, бу тарихий воқеа бўлиб, Марказий Осиё ва АҚШ муносабатларида янги саҳифа очиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?