date

Санкт-Петербургда банан юки ичида 1,5 тонна кокаин топилди

Санкт-Петербургда банан юки ичида 1,5 тонна кокаин топилди

Россия тарихидаги энг йирик гиёҳвандлик воситаси мусодараси сифатида қайд этилган ҳолат Санкт-Петербург шаҳрида кузатилди. Эквадордан йўлга чиққан ва “Cool Emerald” номи билан қайд этилган кема орқали мамлакатга банан юки олиб кирилган. Бироқ юк орасидан кутилмаган тарзда катта миқдорда — 1,5 тоннадан зиёд кокаин аниқланди, деб хабар берди Россия Федерал божхона хизмати.

Банан орасида яширилган "белоё золото"

Маълумотларга кўра, 29 август куни Санкт-Петербург денгиз портига етиб келган кемада кокаин махсус тарзда банан қутилари орасига яширилган. Кўрик пайтида божхона ва хавфсизлик хизмати ходимлари 1500 дан ортиқ брикетни мусодара қилди. Уларнинг умумий оғирлиги ўрами билан бирга 1750 килограммни ташкил этди, соф оғирлиги эса 1515 килограммга етди.

Брикетлардан бирига "Fendi" деб ёзилгани эътиборни тортди. Мутаҳассисларнинг баҳолашича, мусодара қилинган кокаиннинг қора бозордаги қиймати тахминан 20 миллиард рублга тенг. Бу эса 240 миллион АҚШ доллари атрофидаги сумма ҳисобланади.

Жиноят иши қўзғатилди

Россия Федерал божхона хизмати бу ҳолатни мамлакат тарихидаги энг йирик гиёҳвандлик моддаси мусодараси сифатида қайд этди. Айни дамда Болтиқбўйи божхона хизмати томонидан Россия Жиноят кодексининг 229.1-моддаси асосида жиноят иши очилди. Унга кўра, гиёҳванд моддаларнинг ўта йирик миқдордаги контрабандаси учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Расмий маълумотда таъкидланишича:
“Ҳозирда наркотик моддалар контрабандаси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Санкт-Петербургда банан юки ичида 1,5 тонна кокаин топилди