Германиянинг Саксония федерал ерида жойлашган Тройен шаҳрида ҳосил йиғим-терими пайтида юракни титратувчи фожеа юз берди. Полиция тарқатган маълумотга кўра, 85 ёшли эркак маккажўхори майдалагич комбайнга тушиб кетган ва олган оғир жароҳатлари сабаб ҳодиса жойидаёқ ҳаётдан кўз юмган.
Маълумотларга кўра, техникани 39 ёшли фермер бошқариб турган. У эрталабдан бери маккажўхори даласини тозалаш билан шуғулланаётган бўлган. Шу вақтда қария ғўла ичида кўзга ташланмай қолган ва комбайн ҳаракатини тўхтатмаган ҳолда уни ўз ичига тортиб кетган.
Ҳодиса содир бўлган заҳотиёқ қутқарув хизмати ва тиббиёт ходимлари воқеа жойига етиб келган. Бироқ уларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамасдан, қариянинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.
Мутахассислар таъкидлашича, бу каби ҳолатлар қишлоқ хўжалигида хавфсизлик қоидаларига жиддий эътибор бериш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Айниқса, катта ёшли фуқароларнинг ҳосил йиғим-терими жараёнида техникадан узоқроқ туриши ва эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилиниши жуда муҳим.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!