date

Трамп Ғазо тинчлик режасини илгари сурди

Трамп Ғазо тинчлик режасини илгари сурди

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтонда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан учрашиб, Ғазо урушини тугатишга қаратилган тинчлик режаси ҳақида музокара ўтказди. Можаро қарийб икки йилдан бери давом этиб, Исроил халқаро босим остида қолмоқда.

Трамп таклиф қилган режага кўра, аввал ўт очишни тўхтатиш, 48 соат ичида барча гаровдагиларни озод қилиш ва Исроил қўшинларини Ғазодан босқичма-босқич олиб чиқиш режалаштирилган. Шунингдек, Исроил ва Фаластин ўртасида янги музокаралар бошланиши назарда тутилган.

Бироқ режа юзасидан келишмовчиликлар ҳам бор. Исроил айрим бандларга рози эмас, араб давлатлари эса ўз талабларини илгари сурмоқда. Миср Фаластин маъмуриятининг четга сурилмаслиги кераклигини айтмоқда, Қатарнинг ҳам воситачиликдаги роли муҳим бўлиб қолмоқда.

Трамп келишувга ишонч билдирса-да, таҳлилчилар бу жараён осон бўлмаслигини айтмоқда. Нетаняху халқ ичидаги норозилик ва сиёсий босим остида турибди. Шунга қарамай, учрашув тинчлик йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Ғазо тинчлик режасини илгари сурди