Флоридада яшовчи ёш аёл яқинда туғилган қизчасини қўлида ушлаган ҳолда Мортал Комбат ХЛ киберспорт мусобақасида ғолиб чиқиб, интернетда шов-шувга сабаб бўлди. Бу ҳақда UPI хабар берди.
Леги0н тахаллуси билан танилган геймер сентябрь ойи охирида Орландо шаҳрида бўлиб ўтган турнирда иштирок этди ва ўз рақибларини, жумладан, турмуш ўртоғини ҳам мағлуб этди. Энг ҳайратланарлиси шундаки, у кесерва операция орқали туғруқдан бор-йўғи беш кун ўтиб мусобақага чиққан.
Янги туғилган чақалоққа Сереза деб исм қўйилган бўлиб, у 22 сентябрь куни дунёга келган.
Ижтимоий тармоқларда Леги0н ғалабасини ҳазиломуз тарзда изоҳлаб, қизчаси унга “илҳом ва куч берганини” айтган.
Ғалаба унга 28 долларлик мукофот ва Атланта шаҳрида ўтказиладиган йирик ўйин фестивали — DreamHack’да иштирок этиш имконини тақдим этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!