Хитойда “Минг” сулоласи тугатилди — 39 киши суд қилинди

1 дақиқа ўқиш2.4K
Хитойда “Минг” сулоласи тугатилди — 39 киши суд қилинди

Хитойнинг Венчжоу шаҳрида ўтказилган суд жараёнида “Минг” оиласи деб номланган йирик трансмиллий жиноят гуруҳи аъзоларига ҳукм ўқилди. Хитой давлат телерадиокорпорацияси хабар беришича, 39 нафар шахс турли оғир жиноятлар учун жавобгарликка тортилади.

Тергов материалларига кўра, “Минг” оиласи 2015 йилдан бери Мьянманинг Лаукаинг шаҳрида фирибгарлик марказларини бошқариб келган. Улар ноқонуний қиморхона фаолияти, онлайн фирибгарлик, наркотик моддалар савдоси ва одам савдоси билан шуғулланган.

Жиноят тармоғининг ноқонуний даромади 10 миллиард юандан (тахминан 1,4 миллиард АҚШ доллари) ортиқ бўлган. Лаукаингдаги “Crouching Tiger Villa” номи билан танилган марказларда 10 мингдан ортиқ ишчи фаолият юритган, уларнинг аксарияти мажбурий меҳнат ва зўравонлик қурбонига айланган.

Суд қарорига мувофиқ, “Минг” оиласи аъзоларига қуйидаги жазолар тайинланди:

11 нафарига — ўлим жазоси;

5 нафарига — кечиктирилган ўлим жазоси (2 йил муддат билан);

11 нафарига — умрбод қамоқ;

12 нафарига — 5 йилдан 24 йилгача озодликдан маҳрум этиш.

“Минг” оиласи Мьянмада энг таъсирли жиноий гуруҳлардан бири сифатида танилган. 2023 йилда Мьянма ҳукумати қидирувдаги аъзоларнинг бир қисмини Хитой ҳуқуқ-тартибот органларига топширган. Оила етакчиси Минг Сюэчанг ҳибс пайтида ўзини ҳалок қилишга урингани маълум.

Хитой ҳукумати бундай жиноят тармоқларига қарши қатъий чоралар кўрмоқда ва бу халқаро миқёсда эътибор қозонмоқда. Пекин босими остида Таиланд ҳам Мьянма билан чегарадош ҳудудлардаги ноқонуний марказларга қарши курашни кучайтирган. Бироқ, БМТ маълумотига кўра, айрим тармоқлар Камбоджа каби бошқа давлатларда фаолият олиб бормоқда.

БМТ бундай тузилмаларни “фирибгарлик фабрикалари” деб атаб, Хитойнинг “Минг” оиласига нисбатан амалга оширган кескин чораларини жиноятчиликка қарши муросасиз сиёсатнинг намунаси сифатида баҳолаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?