Макрон Себастьян Лекорнюни яна бош вазир этиб тайинлади

1 дақиқа ўқиш166
Макрон Себастьян Лекорнюни яна бош вазир этиб тайинлади

Франция президенти Эммануэль Макрон Себастьян Лекорнюни яна бош вазир лавозимига тайинлади, деб Bloomberg нашри хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, ушбу қарор сиёсий барқарорликни сақлаш ва навбатдаги ҳукумат инқирозининг олдини олишга қаратилган охирги саъй-ҳаракат сифатида баҳоланмоқда.

Лекорню 9 сентябрдан 6 октябргача Франция ҳукуматига раҳбарлик қилган. У истеъфосидан бир кун аввал янги ҳукумат таркибини эълон қилган, аммо уни мухолифат кескин танқид қилган.

13 октябрь, душанба куни, Лекорню янги давлат бюджети лойиҳасини парламентга тақдим этади. Агар бу ҳужжат қабул қилинмаса, ҳукуматни молиялаш учун алоҳида қонун қабул қилиниши лозим бўлади.

Себастьян Лекорню 1986 йил 11 июнда Обонн шаҳрида туғилган. У 2022 йил баҳоридан 2024 йил майигача Франция мудофаа вазири бўлган, ундан аввал 2020–2022 йилларда орол ва чекка ҳудудлар вазирлигини бошқарган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?