date

Реставрация қилинган Фаберже соати яна Эрмитажда намойиш этилади

Реставрация қилинган Фаберже соати яна Эрмитажда намойиш этилади

Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитажида XX аср бошларига оид Faberge компаниясининг ноёб ювелир асари — Rotshild тухум соати реставрациядан сўнг қайта намойиш этилади. Лойиҳа Samsung билан ҳамкорликдаги “Замонлар алоқаси — технологиялар алоқаси” дастури доирасида амалга оширилди.

1902 йилда уста Михаил Перхин томонидан яратилган ушбу соат нафақат бадиий жиҳатдан, балки техник мураккаблиги билан ҳам ажралиб туради. Унинг механизмида кичик сайроқи қушча, соат органи ва пушти рангли шаффоф эмаль мавжуд. Реставрациядан кейин қуш яна сайрайди, тумшуғини очади, думини қимирлатади ва найчалар орқали мусиқий товушлар чиқаради. Энди экспонат Эрмитажнинг Бош штаб биносидаги Карл Фаберже залига жойлаштирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Реставрация қилинган Фаберже соати яна Эрмитажда намойиш этилади